Роналду: Мундиал финалида Мессига қарши ўйнаш хомхаёл...

Роналду: Мундиал финалида Мессига қарши ўйнаш хомхаёл...
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати ва финалда Португалия Месси бошчилигидаги Аргентина билан куч синашиши мумкинлиги ҳақидаги тахминга муносабат билдирди.

- Ўйлашимча, Қатар жаҳон чемпионатинии юқори савияда ўтказишга тайёр. Табиийки, мавсум ўртасида мундиалда ўйнаш бироз ғалати туюлади. Лекин бу ҳам ўзига хос янги чақириқ. Бунинг яна бир яхши томони – мен ҳозир ўзимни қувватга тўла ҳис қиляпман.

Жаҳон чемпионати финалида Мессига қарши ўйнаш қандай бўлишини сўраяпсизми. Бу шунчаки яхши фантазия
, - деди Криштиану Роналду.

Қатардаги жаҳон чемпионати ҳар икки юлдуз учун ҳам фаолиятидаги охиргиси ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.