ЖЧ—2022. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг

ЖЧ—2022. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг
Фото: ФИФА
Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финали доирасидаги икки ўйин 10 декабрь, шанба куни бўлиб ўтди ва барча ярим финалчилар аниқланди.

Шанба оқшомида Марокаш терма жамоаси Португалияни мағлуб этган бўлса (1:0), Франция термаси Англияни мусобақадан чиқариб юборди (2:1). Аввалроқ Аргентина Нидерландияни ютган, Хорватия эса Бразилиядан устун келганди.

Шу тариқа иккита ярим финал жуфтлиги маълум бўлди.

ЖЧ—2022
Ярим финал баҳслари


13 декабрь, сешанба
Аргентина — Хорватия 00:00


14 декабрь, чоршанба
Марокаш — Франция 00:00


Мусобақанинг финал ўйини 18 декабрь куни бўлиб ўтади. 17 декабрда эса учинчи ўрин учун баҳс ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.