ЖЧ-2022. Бугун Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтади

ЖЧ-2022. Бугун Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтади
Бугун Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни.

Айнан 18 декабрь санасида 4 йил кутилган турнирнинг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион Франция ҳамда ўз олдига катта мақсадларни қўйган Аргентина ўзаро тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олиши режалаштирилган.

Финал остонасида \"уч ранглилар\" Марокаш устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, \"альбиселесте\" Хорватияни мағлуб этганди, 3:0.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.