ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди.
ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди
Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.
ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди
Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.
ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди
Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.
ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди
Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, \"Монпелье\", \"Хайдук\", \"Вальядолид\", \"Наполи\" ва \"Дерби Каунти\" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Манба: ЎФА матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.