Норчаев "Алания" таркибида гол уришни бошлаб юборди

Россиянинг \"Алания\" клуби \"СКА-Хабаровск\" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувда владикавказликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
\"Алания\" сафига яқиндагина бориб қўшилган Ҳусайн Норчаев захирадан майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Легионеримиз 48-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













