Саудия Премьер-лигаси. "Ан-Насср" сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди

Саудия Премьер-лигаси. "Ан-Насср" сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди

Криштиану Роналду кетма-кет иккита ўйиндан буён самарали ҳаракат амалга ошира олмаяпти.

\"Ан-Насср\" Саудия Арабистони чемпионати доирасида \"Ал-Иттиҳод\"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Роналду ушбу баҳсда гол ҳам ассист ҳам қайд эта олмади. Португалиялик форвард 3 март кунги \"Ал-Батин\"га қарши ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этганди.

Роналду Саудия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйган. \"Ан-Насср\" эса лигада сентябрь ойидан буён илк бор мағлуб бўлди. Ўшанда жамоа 2-турда \"Ат-Таавун\"га енгилган эди.

Маълумот учун, риёдликлар ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди. Пешқадам \"Ал-Иттиҳод\"дан жамоа 1 очко ортда бормоқда.

\"Ал Иттиҳод\" — \"Ал Насср\" 1:0

Гол: 1:0 – 80 Ромариньо.

\"Ал Иттиҳод\":  Гроэ, Аль-Олайян, Хегази, Шарахили, Бамасуд (Al Hawsawi, 69), Коронадо, Бруно Энрике, Хамед, Ромариньо (Камара, 88), Амдалла, Аль-Биши (Аль-Обод, 60).

\"Ал Насср\":  Аль-Акиди, Аль-Ганам, Альваро Гонсалес, Маду, Аль-Амри (Бушаль, 83), Конан, Луис Густаво (Аль-Хайбари, 46), Аль-Сулайхим (Аль-Хассан, 76), Маран (Аль-Наджи, 59), Роналду, Гариб (Машарипов, 76).

Огоҳлантиришлар: Бамасуд (68), Конан (84).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.