"Интер"га қарши 45 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродовнинг ўйинига неча балл қўйилди?

"Интер"га қарши 45 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродовнинг ўйинига неча балл қўйилди?

A Серия 26-туридан ўрин олган \"Специя\" - \"Интер\" баҳси якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида кучли рақибдан устун келди.

Дастлаб, Шомуродов ўрнига захирадан майдонга тушган Мальдини 55-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 82-дақиқада ўтиб бораётган бир пайтда Лукаку пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, аниқроғи, 86-дақиқада \"Специя\" ҳам 11 метрли жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди ва Нзола пенальтини голга айлантирди.

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 2-тайм аввалида захирага олинди.

Қуйида SofaScore портали орқали \"Специя\" футболчиларига қўйилган баллар билан танишишингиз мумкин.

"Интер"га қарши 45 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродовнинг ўйинига неча балл қўйилди?

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.