Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади

Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади

Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган \"Эльче\" - \"Барселона\" ўйини бўлиб ўтди. Ушбу матчда каталонияликлар мезбонларни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди.

Дастлаб, Левандовски 20-дақиқада ҳисобни очди. 56-дақиқада Торресни пасини Фати голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай Левандовски иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 70-дақиқада Ферран ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

3 очкони қўлга киритган \"Барселона\" турнир жадвалида \"Реал\"дан 15 очкога олдинлаб кетди.

Эльче – Барселона 0:4

Голлар: Левандовски 20\', 66\' Фати 56\', Торрес 70\'

Эльче – Бадия, Кармона (Гути, 54), Бигас, Паласиос, Бланко (Фернандес , 65), Клерк, Фидель, Маскарель, Гумбау, Моренте (Хосан, 65), Милья (Понсе, 76).

Барселона – тер Штеген, Араухо (Торре, 77), Алонсо, Кунде, Альба, Эрик Гарсия, Сержи Роберто, Гави (Кессье, 68), Ферран Торрес, Фати (Гарридо, 84), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Гави (60), Араухо (74), Левандовски (88).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.