Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакилини мағлубиятга учратди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакилини мағлубиятга учратди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳсларида 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.

-71 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакили Осорио Мухангага қарши рингга кўтарилди.

Дастлабки икки раунд Жаъфаровнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунда африкалик боксчи фаолликни оширди, бироқ аниқлик борасида Саиджамшид яхшироқ ҳаракат қилди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Жаъфаровнинг ғалабасини қайд этди.

3 май куни ўзбекистонлик яна бир боксчи Мужибилло Турсунов (-60 кг) гамбиялик Мерри Кор билан жанг қилади. Жанг 18:30 дан кейин старт олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.