Япония клуби ОЧЛ ғолибига айланди

Осиё Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган \"Урава Ред Даймондс\" - \"Ал-Ҳилол\" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида саудияликлардан устун келди.
Андре Каррильо 48-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва мазкур гол японияликларга ғалаба тақдим этди. Қайд этиш лозим, мазкур қарама-қаршиликдаги биринчи баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.
\"Урава Ред Даймондс\" (Япония) – \"Ал Ҳилол\" (Саудия Арабистони) 1:0
Гол: Андре Каррильо автогол 49\'
\"Урава Ред Даймондс\": Нишикава, Сакаи, Шольц, Хёйбратен, Акимото, Ивао, Ито (Шибато, 86), Окубо, Коизуми (Ясуи, 72), Секине (Огивара, 86), Короки (Канте, 72)
\"Ал Ҳилол\": Ал Маюф, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Ал Бурайк (Ал Ями, 80), Канно (Ал Жувайр, 88), Отайф (Ал Довсари, 68), Каррильо, Микаэль, Ал Ҳамдан (Ал Шеҳри, 68), Игало
Огоҳлантиришлар: Окубо (36), Ал Булайҳи (88)
Биринчи учрашув – 1:1.













