Бокс бўйича ЖЧ-2023. Лазизбек Мулложонов рақибидан устун келди

Бокс бўйича ЖЧ-2023. Лазизбек Мулложонов рақибидан устун келди

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов грузиялик Гиорги Тчигладзе билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.

Лазизбек Мулложонов илк раундни ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.

Иккинчи раундда Мулложоновнинг устунлиги қайд этилди - 5:0.

Учинчи раундда ҳам ҳакамлар бир овоздан вакилимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. Якуний ҳисоб ҳам 5:0. Мулложонов кейинги босқичда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.