Бокс бўйича ЖЧ-2023. Мужибилло Турсуновдан навбатдаги ғалаба

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов марокашлик Муҳаммад Ҳамудга қарши рингга кўтарилди.
Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.
Мужибилло дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.
Иккинчи раундда ҳам вакилимиз устунликка эришди - 5:0.
Учинчи раундда ҳакамлар Мужибиллонинг ғалабасини қайд этишди - 5:0. Якуний ҳисоб ҳам 5:0. Мужибилло кейинги босқичда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













