Ўзбекистон ОТЖ июнь ойида Хитойда ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади

Ўзбекистон ОТЖ июнь ойида Хитойда ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунларида Panda Cup халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

Тимур Кападзе жамоаси турнирда Хитой, Баҳрайн ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг ўйинлари санаси:

14 июнь

Ўзбекистон — Вьетнам

16 июнь

Хитой — Ўзбекистон

18 июнь

Баҳрайн — Ўзбекистон

\"\"
Фото: ЎФА

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.