Лазизбек Мулложонов россиялик жаҳон чемпионидан енгилди

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов россиялик Муслим Гажимагомедов билан рингга кўтарилди. Муслим Гажимагомедов 2019 йилги жаҳон чемпиони, Токио-2020 кумуш медаль соҳиби саналади. Ҳамюртимиз қизил либосда. Унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилди.
Илк раундда Муслим Гажимагомедовнинг қўли баланд келди - 2:3.
Иккинчи раундда ҳам россиялик боксчининг устунлиги қайд этилди - 2:3.
Учинчи раундда Муслим ғалабага эришди - 2:3. Якуний ҳисоб 1:4 Муслим Гажимагомедов фойдасига.
Шу тариқа, Лазизбек Муллажонов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди ва 50 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













