Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси Ўзбекистондан

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мухлислар икки ҳафта давомида ажойиб беллашувлар гувоҳига айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
-51 кг вазнда жанг қилиб, якунда олтин медаль ва 200 минг АҚШ доллар пул мукофотига эга чиққан Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионати-2023нинг энг яхши боксчиси, деб топилди ҳамда ҳамюртимиз махсус совринга эга чиқди.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













