Нодирбек Абдусатторов америкалик шахматчини мағлуб этиб, ChessKid Cup—2023 финалига чиқди

Нодирбек Абдусатторов америкалик шахматчини мағлуб этиб, ChessKid Cup—2023 финалига чиқди
\"\"
Фото: FIDE

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси финалига йўлланма олди.

Ярим финалда ўзбекистонлик шахматчи АҚШ вакили Фабиано Каруанани (2764) 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финалда нидерландиялик Йорден ван Форест германиялик Дмитрий Колларсни ютди (2,5:1,5).

Абдусатторов ҳамда ван Форест ўртасидаги финал баҳси 24 май куни ўтказилади.

Аввалги босқичда Нодирбек франциялик Жюл Муссарни мағлуб этганди.

Ютқазганлар сеткаси 1-босқичида Алиреза Фирузжа Ҳикару Накамурани (1,5:0,5), Жюл Муссар эса Александр Шимановни (2:0) мағлуб этди.

Шу тариқа мағлублар сеткасининг чорак финалида Каруана Фирузжага қарши дона сурса, Колларс Муссар билан ўйнайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.