"Олимпик" Туркиядаги илк ўртоқлик баҳсида йирик ғалаба қайд этди

Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз Испарта йиғини доирасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинини якунлади. Унда \"Олимпик\" йирик ғалабани қўлга киритди.
\"Олимпик\" - \"Ал Марҳия\" (Қатар) 4:1
Голлар: А.Одилов 7, И.Ибрагимов 19, О.Абдумажидов 32, Ш.Акрамов 58
\"Олимпик\" (1-бўлим): Шукрон Юлдошев, Жавоҳир Утамуродов, Одил Абдумажидов, Саидафзалхон Ахроров, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Алишер Одилов.
2-бўлим: Эдем Неманов, Сардор Маҳмудов, Александр Зевадинов, Асадбек Раҳимжонов, Элдор Бегимов, Риан Исломов, Фарруҳ Мухторов, Нодир Абдихолиқов, Шаҳзод Акрамов, Тимур Мамасадиқов, Фахриддин Муҳаммадов.
Захира: Аҳмадулло Муқумжонов, Рустам Жаҳонов, Мустафо Абдуманнопов, Шерзод Эсанов.
Эслатиб ўтамиз, \"Олимпик\" Испартадаги кейинги ўртоқлик учрашувини 20 июл куни Туркиянинг номдор \"Истанбул Башакшеҳир\" жамоасига қарши ўтказади.













