"Кальяри"га Шомуродов трансфери қанчага тушади?

Хабарингиз бор, Элдор Шомуродов \"Рома\"дан \"Кальяри\"га ўтишга яқин турибди. Бу турдаги хабарларни Ди Марцио ҳам тасдиқлади.
Журналистнинг сўзларига кўра, 28 ёшли ҳужумчини \"Кальяри\" сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Агарда у клубда қоладиган бўлса, римликлар ҳисобига 10 миллион евро ўтказиб берилиши керак бўлади.
Таъкидлаш жоиз, Клаудо Раньери шогирдлари якунига етган мавсумда Б Сериядан А Серияга қайтишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













