CAFA Futsal Cup-2023. Ўзбекистон Туркманистонни мағлубиятга учратди

CAFA Futsal Cup-2023. Ўзбекистон Туркманистонни мағлубиятга учратди
\"\"
Фото: ЎФА
Тожикистон пойтахти Душанбеда CAFA Futsal Cup-2023 турнири 3-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркманистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақадаги учинчи ўйинида турнирдаги 2-ғалабасини расмийлаштирди. Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов ва Илҳом Ҳамроевнинг учта голига қўшниларимиз битта гол билан жавоб қайтаришди – 3:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳдаги очколари сонини 6тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. Бугун тур доирасида Эрон – Афғонистон, Тожикистон – Қирғизистон ўйинлари ўтказилади. Вакилларимиз дастлабки икки турда мезбонларни мағлуб этган, афғонларга эса ютқазганди.

CAFA Futsal Cup-2023. 3-тур
Ўзбекистон – Туркманистон – 3:1

Голлар: Ихтиёр Ропиев 3ʼ, Акбар Усмонов 13ʼ, Илҳом Ҳамроев 35ʼ - Шири Байрамдурдиев 37ʼ.
Ўзбекистон: 1. Равшан Элибоев, 2. Хушнуд Эркинов, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатилла Жўраев, 11.Акбар Усмонов. 
Захира: Аббос Элмуродов, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Ихтиёр Ропиев, Абдулла Солиҳов, Абдувалиев.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.