Суперлига. "Нефтчи" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Суперлига. "Нефтчи" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда ОКМК ўз майдонида \"Нефтчи\"ни қабул қилди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, 43-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Муҳсинжон Убайдуллаев мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, фарғоналиклар мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

ОКМК – \"Нефтчи\" 1:1

Гол: 1:0 — 42 (пен.), Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 88, Муҳсинжон Убайдуллаев.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 69), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (88.Сияваш Хақназарий, 69)

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

\"Нефтчи\": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 90+4), 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (40.Бачана Арабули, 46), 13.Лутфулла Тўраев (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 68), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантириш: Рубен Санчес (13), Умар Адҳамзода (28), Лутфулла Тўраев (40), Ислом Тўхтахўжаев (53)

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.