Инсайдер Фабрицио Романо: Лукаку "Рома" футболчиси

Инсайдер Фабрицио Романо: Лукаку "Рома" футболчиси

Ромелу Лукаку \"Челси\"дан \"Рома\"га ижара асосида ўтади, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Ҳужумчига тез орада Римга йўл олади.

Маълум бўлишича, бельгиялик футболчининг бир мавсумлик ижарасидан \"аристократлар\" 5 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, Ромелунинг маоши 7,5 миллион еврога тенг бўлади.

Лукаку  учун ушбу ёзда кўплаб клублар курашди. Улар орасида \"Интер\", \"Ювентус\" ва \"Ал-Ҳилол\" каби клублари ҳам бор эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.