Евро-2016 мусобақасининг энг чиройли голи аниқланди


UEFA 2016 йилги Европа чемпионатининг энг чиройли голини аниқлади. Бу ҳақда \"UzReport.uz\" хабар берди.
Венгрия терма жамоаси сардори Золтан Геранинг Португалия терма жамоаси дарвозасига киритган голи турнирнинг энг чиройли гол сифатида эътироф этилди.
Бу голдан ташқари, Швейсария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жердан Шакирининг Полша дарвозасига киритган \"қайчи\" услубидаги голи, шунингдек, Уэлс ҳужумчиси Хел Робсон Канунинг Белгия дарвозасига киритган голи ҳам энг яхшилар қаторидан ўрин олди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













