Бугун ОКМК, "Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

Бугун учта клубимиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги юришини бошлайди.
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг \"Ал-Иттиҳод\" жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олиши режалаштирилган.
Иорданиянинг \"Ал Файсали\" жамоаси Қаршининг \"Насаф\" клубини меҳмон қилади. Бу беллашув ҳам 21:00да старт олади.
Яна бир баҳс \"Қирол Фаҳд\" стадионида ўтказилади. Унда \"Ал-Ҳилол\" ва \"Навбаҳор\" жамоалари куч синашади. Ушбу ўйин 23:00да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













