А Серия. "Кальяри" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди

А Серия. "Кальяри" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди

Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган \"Кальяри\" - \"Милан\" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.

Миланликлар сафида голларни Окафор, Томори ва Лофтус-Чик киритди. Майдон эгаларининг ягона голи Лувумбо номига қайд этилди.

Шу тариқа, \"Милан\" 3 очкони қўлга киритиб, 15 очко билан 2-ўринда қолди. \"Кальяри\" 2 очко тўплаган ҳолда сўнгги 20-ўринни банд этган.

Кальяри – Милан 1:3

Голлар: 1:0 – 29 Лувумбу, 1:1 – 40 Окафор, 1:2 – 45 Томори, 1:3 – 60 Лофтус-Чик.

Кальяри – Радунович, Дзаппа (Ди Пардо, 81), Ветеска (Ористанио, 46), Хацидьякос, Доссена, Ауджелло, Нандес, Макумбу (Дейола, 84), Сулемана (Виола, 67), Лувумбу, Петанья (Шомуродов, 67).

Милан – Спортьелло, Флоренци, Томори, Тиав, Эрнандес (Бартезаги, 84), Лофтус-Чик, Адли (Побега, 58), Рейндерс (Муса, 59), Пулишич (Ромеро, 69), Чуквуэзе (Рафаэл Леау, 69), Окафор.

Огоҳлантириш: Ветеска (42), Лофтус-Чик (48), Дзаппа (53), Ористанио (78).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.