Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган \"Реал Сосьедад\" - \"Барселона\" учрашуви бўлиб ўтди ва унда каталонияликлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ягона голни Араухо урди. Ҳимоячи 92-дақиқада Гундоган узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, \"Барселона\" 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. \"Сосьедад\" эса 6-поғонадан жой олган.

Реал Сосьедад – Барселона 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 90 Араухо.

Реал Сосьедад – Ремиро, Траоре (Элустондо, 63), Ле Норман, Субельдия, Муньос, Мендес, Мерино, Субименди, Кубо, Ойарсабаль (Фернандес, 84), Барренечеа (Чо, 79).

Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу (Рафинья, 69), Мартинес, Кунде, Араухо, Бальде, Гюндоган, Гави, Лопес (Ферран Торрес, 57), Жоау Феликс (Ямаль, 69), Левандовски (Педри, 57).

Огоҳлантиришлар:  Жоау Феликс (49), Мендес (49), Мартинес (60), Субельдия (74), Субименди (84), Гави (86).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.