Валерий Газзаев Аббос Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди

Валерий Газзаев Аббос Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди

ЦСКАнинг собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди.

\"Бу йигитча ҳаммамизнинг кўз олдимизда ўсмоқда. У ҳозирданоқ ЦСКАнинг ўйинини қўлига ола билди, жонини бермоқда, голлар урмоқда. Файзуллаев жамоанинг бошқа футболчилари олдида ажралиб турибди. Қизиқарли йигит, майдонда кундан-кунга сезиларли бўлиб бормоқда\", - деди Газзаев.

Ушбу мавсумда ўзбекистонлик футболчи 11 ўйинда 2 гол ва 4 ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.