Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ОЧЛ ўйинида муштлашув содир бўлди

Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ОЧЛ ўйинида муштлашув содир бўлди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган \"Чжэцзян\" — \"Бурирам Юнайтед\" учрашувида жанжалли вазият содир бўлди.

Учрашувдан сўнг икки жамоа футболчилари ва мураббийлари ўртасида можаро юзага келган.

Мазкур учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Таиланд клублари тўқнаш келган баҳсда Чин ўлкаси вакиллари 3:2 ҳисобида зафар қучди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.