Жуд Беллингем: "Анчелоттини бир жабҳада хафсаласини пир қиламан"

Жуд Беллингем: "Анчелоттини бир жабҳада хафсаласини пир қиламан"

Жуд Беллингем \"Реал\" бош мураббийи Карло Ачелоттини қайси мавзуда хафсаласини пир қилишини айтди.

- Ўтган мавсум сен 11 ой ичида \"Боруссия\" сафида 14та гол урдингиз, ҳозир эса \"Реал\" либосида 5 ой ичида 15та гол уриб, 4та голли пас бердингиз. Муваффақиятингиз сири нимада?

- Ишимда ривожланиш учун бор кучимни ишга соламан, аммо бунда мистер Анчелоттининг ҳиссаси ҳам бор, у менга майдонда тўғри позиция танлади ва эркинлик берди. Ҳозир учяпман.

- \"Реал\" устози сени мақташда давом этяпти, у ҳатто сизни Кака билан таққослади...

- Шундай, аммо уни бир жабҳада хафсаласини пир қиламан...

Қайси?

- Мен ҳалигача испанчада гапира олмайман... Кечирим сўрайман, аммо бу тилни ўрганишда кутилмаган тўсиқларга дуч келяпман. Тан оламан, қийналяпман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам испанчани ўрганиш учун бор кучимни ишга соламан.

- Келажак учун бирор ваъда беришни хоҳламайсизми?

- Мен мақсадлари кўп ва рақобатлашишни яхши кўрадиган футболчиман. \"Golden Boy\"ни олдим ва олға ҳаракатланишда давом этмоқчиман. Бу ғалаба кўплаб бошқа совринларни қўлга киритишдаги старт байроқчаси бўлади деб умид қиламан\" - дейди \"Реал\" ярим ҳимоячиси.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.