АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Сити"ни таслим этиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди

АПЛ 15-туридан ўрин олган \"Астон Вилла\" - \"Манчестер Сити\" баҳси бўлиб ўтди. Унда \"шаҳарликлар\" рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Леон Бейли томонидан 74-дақиқада киритилган гол бирмингемликларга 3 очко тақдим этди.
Очколари сонини 32 тага етказиб олган Эмери шогирдлари АПЛ турнир жадвалида \"Сити\"ни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. 30 очкоси бор \"шаҳарликлар\" 4-поғонани банд этган.
7 декабрь, 01.15, «Вилла Парк»
\"Астон Вилла\" – \"Манчестер Сити\" 1:0
Гол: Бэйли 74\'
Астон Вилла – Мартинес, Конса, Диего Карлос, Пау Торрес, Динь (Морено, 90), Бэйли (Диаби, 85), Макгинн, Тилеманс (Рэмзи, 85), Камара, Дуглас Луис, Уоткинс (Дуран, 90).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Гвардиол, Стоунз, Аканджи, Льюис (Матеуш Нунеш, 68), Бернарду Силва, Фоден (Бобб, 73), Холанд, Альварес (Ковачич, 68).
Огоҳлантиришлар: Стоунз (45), Льюис (53), Уоткинс (60), Камара (87).













