Европа Лигаси 1/8 финалига ўтиш ўйинларига қуръа ташланди

Европа Лигаси 1/8 финалига ўтиш ўйинларига қуръа ташланди

Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финалга ўтиш ўйинларига 18 декабрь, душанба куни қуръа ташланди.

Ўтиш баҳсларида 16 та жамоа иштирок этади: Европа Лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган 8 жамоа ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган яна 8 жамоа.

Ушбу баҳсларнинг ғолиблари 1/8 финалда Европа Лигаси гуруҳ босқичида етакчиликни қўлга киритган жамоаларга қарши ўйнайди. “Вест Ҳэм”, “Брайтон”, “Рейнжерс”, “Аталанта”, “Ливерпуль”, “Вильярреал”, “Славия” ва “Байер” тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўл олган.

Европа Лигаси ўтиш ўйинлари жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди:

  • “Фейеноорд” — “Рома”
  • “Милан” — “Ренн”
  • “Ланс” — “Фрайбург”
  • “Янг Бойс” — “Спортинг”
  • “Бенфика” — “Тулуза”
  • “Брага” — “Карабах”
  • “Галатасарой” — “Спарта Прага”
  • “Шахтёр” — “Марсель”

Ўтиш ўйинларининг дастлабки учрашуви 15 февралда, жавоб баҳслари эса 22 февралда ўтказилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.