Осиё кубоги олдидан рақамлар, статистикалар, натижалар

Осиё кубоги олдидан рақамлар, статистикалар, натижалар

Осиё кубоги бошланишига 7 кун қолди. Мусобақа олдидан рақамлар билан танишинг.

➖ Қатарда старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 18-бор ташкил этилмоқда.

➖ Қатар Осиё кубоги финал босқичига энг кўп мезбонлик қилган мамлакат, шунингдек, мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳам ҳисобланади.

➖ Корея Республикаси ва Эрон терма жамоалари турнирда энг кўп иштирок этган бўлса-да (15 марта), бош совринни Япония энг кўп қўлга киритган (4 марта, 1992, 2000, 2004, 2011).

➖ Осиё кубоги финал босқичининг энг яхши тўпурари Али Дайи бўлиб, эронлик ҳужумчи турнирда 14 та гол киритишга муваффақ бўлган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида энг кўп иштирок этган футболчи – Игнатий Нестеров ҳисобланади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 5 марта ушбу турнирда қатнашган (2004, 2007, 2011, 2015, 2019).

➖ 2019-йил БАА мезбонлик қилган Осиё кубогида иштирокчи терма жамоалар сони 16 тадан 24 тага кўпайтирилди. Мусобақа давомида жами 51 та учрашув ўтказилган. Шунингдек, 2019-йилда 1956-йилдан 2015-йилга қадар фойдаланилган кубок дизайни ҳам ўзгартирилган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида 1996-йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 учрашув ўтказган ва уларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Жамоамизнинг турнирдаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб, 2011-йил айнан Қатарда қайд этилган.

➖ Миллий жамоамизнинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари эса Александр Гейнрих ҳисобланади (6 гол).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.