Осиё кубоги-2023. Австралия Индонезияни йирик ҳисобда мағлуб этиб чорак финалга чиқди

Осиё кубоги-2023. Австралия Индонезияни йирик ҳисобда мағлуб этиб чорак финалга чиқди
Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Индонезия учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс \"кенгурулар\"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 12-дақиқада индонезиялик ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Биринчи тайм сўнгида эса, ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Бойл боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди - 2:0.

Кейинчалик 89-дақиқада Гудвин оарадаги фарқни 3тага ошириб қўйган бўлса, Харри Суттар 90+1 дақиқада рақиб дарвозасига 4-голни урди.
Шу тариқа Грем Арнольд шогирдлари кейинги босқичга йўл олди. Улар гуруҳда Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан чиқишган эди.

Осиё кубоги-2023, 1/8 финал
Австралия - Индонезия - 4:0

Голлар: 1:0 – 12, автогол Багготт, 2:0 – 45 Бойл, 3:0 – 89 Гудвин, 4:0 – 90 Суттар.
Австралия: Райан, Жонс (Аткинсон, 69), Суттар, Роулз, Бехич, Бос (Гудвин, 87), Ирвайн, Макгри (Меткалф, 61), Баккус (О`Нил, 87), Бойл, Форнароли (Дьюк, 61).
Индонезия: Сутаряди, Бахар (Сулаэман, 58), Амат, Уэлш, Багготт, Паттинама, Хюбнер, Женнер, Саюри (Рамадани, 75), Фердинан, Стрейк.
Огоҳлантириш: Форнароли (15), Бахар (35), Жонс (65), Уэлш (68), Амат (90), Стрейк (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.