Dar Pro мураббийи: "Шавкатда жуда кам учрайдиган ҳислат бор"

Dar Pro мураббийи: "Шавкатда жуда кам учрайдиган ҳислат бор"
Ярим ўрта вазн(77,1 кг) тоифасида UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов(18-0) билан ишлаётган Dar Pro жамоаси мураббийи Азиз Разиев қозоғистонлик юлдузнинг истеъдоди ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шавкат жуда саводли йигит. У ўзини шунчалик кўп ўрганганки, танасига қачон муайян юкламалар беришни ва қачон бермасликни билади. У ўз танасини ҳис қилади. Бу унинг истеъдодини 60 фоизидир. Менимча, у жуда қобилиятли. Шавкатда ажойиб руҳият ва ўзига хос характери бор. Ҳар томонлама иқтидорли йигитлар бор - улар универсал бўлиши мумкин, ҳамма нарсага қодир, лекин ичидаги бироз қўрқув сабабли тўлиқ очила олишмайди. Шавкат эса ўз маҳалласида улғайган чоғида безори бўлган. У кўча боласи, кўчада ўсган, лекин айни пайтда истеъдодини тўғри йўналтира олди. Шунингдек, унда иқтидордан ташқари IQ ҳам кучли. Бу жуда кам учрайдиган ҳислатдир\", – деди мутахассис.

Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов сўнги жангида Стивен Томпсонни муддатидан аввал мағлуб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.