"Манчестер Сити" камбэк эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди!

"Манчестер Сити" камбэк эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди!
АПЛнинг 27-туридан ўрин олган \"Манчестер Сити\" - \"Манчестер Юнайтед\" учрашуви шаҳарликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, Рэшфорд ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, Фоден ҳам ундан қолишмайдиган гол уриб, имкониятларни тенглаштириб қўйди. 80-дақиқада 23 ёшли вингер жамоасини олдинга олиб чиқди. Холанд эса ўйинга нуқтани қўйди.

Шу тариқа, \"Манчестер Сити\" 2, \"Манчестер Юнайтед\" эса 6-ўринга жойлашди.

\"Манчестер Сити\" – \"Манчестер Юнайтед\" 3:1
Гол
: 8 - Маркус Рэшфорд (Бруну Фернандеш), 56 - Фил Фоден (Родри), 80 - Фил Фоден (Хулиан Альварес), 90+2 - Эрлинг Холанд (Родри)
\"Манчестер Сити\" – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Стоунз, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Доку (Хулиан Альварес, 59), Холанд.
\"Манчестер Юнайтед\" – Онана, Диогу Далот, Эванс (Вийи Камбвала, 69), Варан, Линделеф, Каземиро, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну, Гарначо, Рэшфорд (Антони, 74).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.