Италияда рақиб футболчисининг юзига “калла қўйган” бош мураббий ҳайдалди

Италия А Сериясининг 28-турида кутилмаган ҳолат юз берди. “Лечче” футболчилари кескин ва муросасиз учрашувда ўз мухлислари кўз ўнгида “Верона”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Роберто Д\'Аверса рақиб футболчиси Тома Анрининг юзига боши билан зарба берди.
- “Лечче” – “Верона” ўртасидаги учрашувнинг охирида рўй берган воқеадан кейин, “Лечче” клуби бош мураббийи Роберто Д\'Аверса ўз лавозимидан озод этилгани эълон қилинди. Мураббийни клубда амалга оширган ишлари учун миннатдорлик билдирамиз, - дейилади клуб сайтининг расмий баёнотида.
48 ёшли мутахассис “Лечче”ни 2023 йилнинг 27 июнь куни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 28 та учрашувда 5 та ғалаба, 10 та дуранг ва 13 та мағлубият қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Беллашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Роберто Д\'Аверса рақиб футболчиси Тома Анрининг юзига боши билан зарба берди.
- “Лечче” – “Верона” ўртасидаги учрашувнинг охирида рўй берган воқеадан кейин, “Лечче” клуби бош мураббийи Роберто Д\'Аверса ўз лавозимидан озод этилгани эълон қилинди. Мураббийни клубда амалга оширган ишлари учун миннатдорлик билдирамиз, - дейилади клуб сайтининг расмий баёнотида.
48 ёшли мутахассис “Лечче”ни 2023 йилнинг 27 июнь куни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 28 та учрашувда 5 та ғалаба, 10 та дуранг ва 13 та мағлубият қайд этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













