Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
Футбол бўйича Евро—2024 саралаши доирасида Грузия терма жамоаси Грецияга қарши баҳс олиб борди.

Вилли Саньол шогирдлари 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида Грецияни мағлуб этишди ва плей-оффдан муваффақиятли ўтишди.

Грузия – Греция 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальти бўйича - 4:2

Грузия – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия, Двали, Китейшвили (Квеквескири, 104), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 104), Кварацхелия (Квилитая, 109), Зивзивадзе (Микаутадзе, 74), Шенгелия (Цитаишвили, 86).
Греция – Влаходимос, Болдок (Рота, 60), Хацидьякос (Рецос, 105), Мавропанос, Цимикас, Бакасетас, Манталос (Бухалакис, 99), Курбелис (Сиопис, 67), Пелкас (Константелиас, 61), Масурас, Иоаннидис (Якумакис, 90).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 4:2.

Огоҳлантиришлар: Болдок (6), Хацидьякос (35), Зивзивадзе (42), Мавропанос (44), Кверквелия (50), Константелиас (90), Рота (90+3).
Четлатиш: Лория (45+3).
Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
Қайд этиб ўтиш жоиз, Грузия ўз тарихида илк бор Европа Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Терма жамоа турнирнинг F гуруҳидан жой олади. Гуруҳда Грузиядан ташқари Туркия, Португалия ва Чехия терма жамоалари жой олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.