Дмитрий Ан: Файзуллаевни Осиё Кубогида кўришни хоҳлардим...

Дмитрий Ан: Файзуллаевни Осиё Кубогида кўришни хоҳлардим...
Фото: Championat
“ЦСКА” футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан шогирдининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этишини хоҳлаётганини айтиб ўтди.

Файзуллаевни Осиё Кубогида кўришни хоҳлардим. У ёшлар терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири. Москва клуби уни таркибга қўшмай тўғри қиляптими-йўқми, буни муҳокама қила олмайман.

Аббосбек ушбу клубга тегишли ва бу борада қарорни улар қабул қилади. Лекин уни терма жамоада кўришни хоҳлаган бўлардим.

У Осиё Кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этди. Биз у билан Гонгконгга қарши ўйин олдидан кўришдик. У тайёр эканлигини билдирди
”, — дейди Ан.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.