ЦСКА камбек қилган баҳсда Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?

ЦСКА камбек қилган баҳсда Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Россия Премьер лигаси 23-туридан ўрин олган \"Локомотив\" - ЦСКА баҳси бўлиб ўтди ва унда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Легионеримиз деярли барча голда қатнашди: Тамерлан Мусаевнинг голига ассистентлик қилди, Антон Забалотнийнинг голида айнан Аббоснинг зарбасидан сўнг тўп шеригига келиб тушди. Учинчи голда ҳам бурчак зарбасини айнан ўзбекистонлик футболчи ижро этди.



Шу тариқа, \"армиячилар\" камбек амалга оширди.

\"Whoscored\" портали талқинига кўра, ўзбекистонлик футболчининг ўйини 8.1 баллга лойиқ кўрилди.
ЦСКА камбек қилган баҳсда Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
\"SofaScore\" эса 7.9 балл билан баҳолади.
ЦСКА камбек қилган баҳсда Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.