Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди

Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди
Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун кун доирасида учта учрашув якунига етди.

Дастлаб, қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси Жанубий Кореяни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи баҳс Эрон ва Афғонистон футзалчилари ўртасида кечди ва унда форслар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Яна бир тўқнашувда Қирғиз Республикаси кутилмаганда Япониядан 3:2 ҳисобида устун келди.

Биринчи турни якунлаб берувчи ўйин Қувайт ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув старти 19:00 га белгиланган.
Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.