Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди

Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
Беларусь спорт вазирлиги лигаси иккинчи тур доирасида \"Миори\" жамоаси \"Россони\"ни 50:0 ҳисобда таслим этди.

Ўйин 4 майда бўлиб ўтди. Мезбонлар меҳмонларга жавобсиз 50 та гол уришди — илк бўлимда 24 та, иккинчисида 26 та.

Спорт вазирлиги лигаси — Беларусь чемпионатининг куч жиҳатидан учинчи дивизиони.

Беларусь футбол федерацияси 4 май куни 6 майда лигани ўтказиш формати бўйича ижроия қўмитаси йиғилиши бўлишини маълум қилди. Шу сабаб бунгача ўтказилган ўйинлар турнирдаги аҳамиятини йўқотиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.