Аббосбек Файзуллаев РПЛда “Мавсум кашфиёти” совринини қўлга киритди

Аббосбек Файзуллаев РПЛда “Мавсум кашфиёти” совринини қўлга киритди
Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” совринининг эгаси аниқланди. Унга кўра, “ЦСКА” футболчиси, ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев ушбу совринга лойиқ кўрилди.
Аббосбек Файзуллаев РПЛда “Мавсум кашфиёти” совринини қўлга киритди
Соврин учун Аббосбекдан ташқари Бителло (“Динамо”) ва Никита Салтиков (“Крилья Советов”) каби футболчилар кураш олиб борганди.

Мукофот ғолиби мураббийлар, жамоа сардорлари, шарҳловчилар ва Россия футболи фахрийларидан иборат махсус ҳайъат томонидан аниқланди.

Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.