Қизлар ўртасидаги ЎФА U-17 чемпионатида 35:0 ҳисоби қайд этилди

Қизлар ўртасидаги ЎФА U-17 чемпионатида 35:0 ҳисоби қайд этилди
\"Сўғдиёна-W\" ва \"Сурхон-W\" жамоалари ўртасидаги ўйинда жуда йирик ҳисоб қайд этилди.

17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги ЎФА чемпионати 4-турида \"Сўғдиёна-W\" жамоаси \"Сурхон-W\"га жавобсиз 35 та (ўттиз бешта) гол урди. Жиззахликлар таркибида Дилнура Маматқулова 11 та гол урган бўлса, Лазиза Жумабоева ўз ҳисобига 10 та гол ёзиб қўйди. \"Сўғдиёна-W\" жамоасининг тўплар нисбати бу ўйинга қадар 20-2 эди, учрашувдан сўнг эса 55-2 ни ташкил қилди.

\"Сўғдиёна-W\" - \"Сурхон-W\" 35-0
Голлар
:

Дилнура Маматқулова 3\' 17\' 19\' 24\' 26\' 38\' 44\' 46\' 59\' 60\' 65\' (11-0)

Лазиза Жумабоева 18\' 25\' 27\' 28\' 29\' 35\' 40\' 48\' 53\' 66\' (21-0)

Дурдона Акрамова 30\' 45\' 50\' 61\' 68\' (26-0)

Зебинисо Раҳматуллаева 4\' 21\' 41\' 49\' (30-0)

Хумора Ўразбоева 33\' 56\' (32-0)

Сожида Ҳайитбоева 9\' (33-0)

Чарос Йўлдошева 20\' (34-0)

Рухшона Ўсарова 52\' (35-0)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.