Зубайра Тхуговнинг саргузаштлари якунланди...

Зубайра Тхуговнинг саргузаштлари якунланди...
Чеченистонлик ММА жангчиси Зубайра Тухугов расман фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Ризван Магомедов хабар берди.

\"Зубайра фаолиятини тўхтатди. Биз у билан бирга ишлашда давом этамиз. Унга ёрдам берамиз\", – дея Магомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.

Маълумот учун, Зубайра Тухугов ўтган йили UFC ростеридан ўчирилганди. У сўнги жангини \"UFC 284\" турнирида ўтказган ва бразилиялик Элвис Бренерга ҳакамларнинг алоҳида қарори билан имкониятни бой берганди.Тухугов фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, 20 ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.