Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Фото: ЎФА
Футзал бўйича Мираброр Усмонов Кубоги мусобақаси 19 июль, жума куни старт олди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Самандар Ризомов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 9-дақиқада Комрон Алиев автогол муаллифига айланди ва ҳисоб тенглашди.

10-дақиқада Суннат Жўраев Ўзбекистоннинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда томошабинлар, яна голлар гувоҳига айланди. 34-дақиқада Илҳом Ҳамроев автогол муаллифи бўлди. Ўша дақиқанинг ўзида Ихтиёр Ропиев яна Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва учрашув Ўзбекистоннинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мираброр Усмонов Кубоги
19 июль, жума

Ўзбекистон – Тожикистон 3:2
Голлар
: 0:1 — 4 Ризомов, 1:1 — 9 Алиев (автогол), 2:1 — 10 Жўраев, 2:2 — 34 Ҳамроев (автогол), 3:2 — 34 Ропиев.
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 2.Музаффар Аҳаджонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов (дастлабки бешлик).
Заҳира: 1.Суннатилла Анваров, 16.Фаёз Жўрабоев, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатилла Жўраев, 9.Фазлиддин Ботиров, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳмедзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.
Тожикистон: 2.Фируз Бекмурод, 7.Боҳодур Хожаев, 8.Исболи Воситзода, 12.Умед Кузиев, 14.Дилшод Саломов (дастлабки бешлик).
Заҳира: 23.Хушбахт Исоев, 3.Абдуқаюм Умаров, 4.Насрацҳоҳ Исмоилов, 5.Самандар Ризомонов, 6.Идрис Ёров, 11.Комрон Алиев, 17.Бахтиёр Солиев, 19.Фируз Сангов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.