Анасхон Раҳматов Ўзбекистоннинг ғалаба қозонишига нима етишмаганини айтди

Анасхон Раҳматов Ўзбекистоннинг ғалаба қозонишига нима етишмаганини айтди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Анасхон Раҳматов ЖЧ-2024 1-туридан ўрин олган Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Ўйин ҳақида
- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлган. Бугун ҳам шундай ҳолат такрорланди. Ўйин сўнгида мағлубиятдан қутулишни уддаладик. Мухлислар сўнгги лаҳзаларгача қўллаб-қувватлашди.

- Бугунги натижа ўйинга мос бўлдими? Натижадан кўнглинигиз тўлдими?
- Йўқ, сабаби ҳар бир жамоа турнирни ғалаба билан бошлашни хоҳлайди. Бироқ мағлубиятни дурангга айлантира олганимиз яхши бўлди.

- Жамоанинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
- Таркибда ёшлар кўп эди. Менимча, тажриба етишмади.

- Жамоа ютқзаётган пайтда Ўзбекистон бош мураббийи тайм-айт олди, шундан сўнг ҳакам ҳуштаги чалиниши арафасида учинчи гол урилди. Мураббий қандай кўрсатмалар берди?
- Мураббий барчани хотиржамликка чақирди. Гол ура олишимиз, ўзимизга ишонишимиз кераклигини уқтирди ва буни уддаладик.

- \"Ҳумо арена\"га ташриф буюрган мухлисларнинг ўрни қандай бўлди?
- Уларнинг ўрни катта эди, айниқса, ютқазаётганимизда бизга далда бериб туришди. Қийин ҳолатларда мухлислардан мотивация олишга ҳаракат қилдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.