ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди

ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди
ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 10 октябрь куни Эрон, 15 октябрь куни эса БАА терма жамоаси билан учрашади.
ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди
Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ана шу ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида ушбу баҳсларнинг аҳамияти, ғалабалар орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин келишимиз мумкинлиги ҳақида сўз борди.
ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди
Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабаб йиғинга кела олмаганига қарамай, жамоа бор кучини ишга солган ҳолда, ижобий натижа қайд этишига ишонч билдирилди. Бу борада ёрдамчи мураббийлар зиммасида ҳам катта масъулият бўлиши таъкидланди.
ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.