Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги \"Шўртан\" – \"Олимпик\" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, \"Шўртан\"ни ғалаба билан табриклайман! Битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.
- \"Шўртан\" дарвозаси олдида баҳсли вазият юзага келди. Сизнингча ўша ҳолатда пенальти бормиди?
- Мен ҳакамлар қарори бўйича фикр билдиролмайман. Вазиятни Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўзи кўриб чиқади.
- Бугунги ўзгаришлар ўзини оқладими? Қандайдир тактик ўзгаришлар қилишга уриндингиз...
- Йигитлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Олдинда яхши вазиятлар бўлди. Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ.
- \"Олимпик\" ўтиш ўйинига руҳан тайёр эмасмиди ёки чарчоқ аломатлари бормиди?
- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эди.
- Бугун ғалабани қўлга киритишда \"Шўртан\"нинг омади келди деб ўйлайсизми?
- Омад демаган бўлардим. Футболчиларимиз 1 сония диққат-эътиборни йўқотишди ва бу голга сабаб бўлди. \"Шўртан\" дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар яратмаганди.
- Келажакда \"Олимпик\" мураббийи сифатида қоласизми?
- Ҳозирча бир нарса деёлмайман. Ҳали олдинда битта ўйинимиз бор. Агар Суперлигада қолиш масаласини ҳал этсак, раҳбарият бу масалани ўрганиб чиқади. Жамоамизнинг мақсади – Суперлигада қолиш. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!- Ўйин ҳақида

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.