Осиё чемпионати. Жавоҳир Умматалиев ҳам рақибини мағлуб этиб финалга чиқди!

Осиё чемпионати. Жавоҳир Умматалиев ҳам рақибини мағлуб этиб финалга чиқди!
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.

Бугунги кун доирасида, 75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев Хитой Тайпейи вакили Ченг-Эн Лиуга қарши рингга кўтарилди. Дастлабки раунд ҳамюртимизнинг катта устунлигида кечди. 2-раундга келиб, рақиб бир бор нокдаун ҳолатига тушди. 3-раунд эса юртдошимиз хитой тайпейилик боксчини техник нокаутга учратиб, финалга йўл олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.