Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Қатар футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Тинтин Маркес Лопесни истеъфога чиқарди. Қатар ушбу мутахассис қўлостида Осиё кубогида зафар қучган эди.

Қатар терма жамоасига янги мураббий ҳам тайинланди. Бугунги кунгача Тинтин Маркесга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган испаниялик Луис Гарсия Қатар терма жамоасининг янги устозига айланди. 43 ёшли мутахассис 2023 йилда Испаниянинг \"Эспаньол\" клубини ҳам бошқарган.
Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Эслатиб ўтамиз, Қатар 14 ноябрь куни ўз уйида Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этганидан кейин 19 ноябрь куни Абу Дабида БАА терма жамоасидан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.