Баҳодир Жалоловдан енгилган австралиялик боксчи реванш сўрамоқда

Баҳодир Жалоловдан енгилган австралиялик боксчи реванш сўрамоқда
Австралиялик боксчи Теремоана Жуниор (5:0, 5 КО) ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (14:0, 14 КО) билан реванш жангини ўтказишни исташини маълум қилмоқда. Бу ҳақда \"Sports.kz\" хабар берди.

Теремоана ва Жалолов 2024 йилда Париж Олимпиадасининг чорак финалида тўқнаш келишган. Жанг 5:0 ҳисобида Баҳодир Жалоловнинг фойдасига ҳал бўлганди, бироқ, австралиялик \"Катта ўзбек\"нинг мазкур ғалабасини ҳали ҳам баҳсли деб ҳисобламоқда:

\"Қасос олишни хоҳлайман, чунки Олимпиададаги ғалаба меники эди. Менга бир оз вақт беринг ва биз албатта профессионал боксда тўқнаш келамиз. Буни интиқлик билан кутаман\" - деди Теремоана Жуниор \"Boxing News\" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам тез орада навбатдаги жангларини ўтказади. Теремоана Жуниор 8 январь куни германиялик Осасу Отобо (11-1-1, 5 КО) билан, Баҳодир Жалолов эса 6 февраль куни Франция вакили Давид Спилмонт (16-8-1, 11 КО)га қарши рингга кўтарилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.